«россия банклари» тегли мақолалар


Россия Марказий банки асосий ставкани бирданига 12 фоизгача кўтарди
15 август 2023, 17:27

Россия Марказий банки асосий ставкани бирданига 12 фоизгача кўтарди

Россия Марказий банки рублнинг заифлашиши фонида асосий ставкани 8,5 фоиздан 12 фоизга оширди. Қарор нарх барқарорлигини таъминлаш учун рискларни чеклаш мақсадида қабул қилинди, дейди регулятор.

Россия регулятори хорижий банклар филиалларини очишдаги тақиқни бекор қилмоқчи
14 сентябрь 2022, 16:03

Россия регулятори хорижий банклар филиалларини очишдаги тақиқни бекор қилмоқчи

РФ марказий банки ва Молия вазирлиги ҳукумат мажлисида хорижий банкларга мамлакат ҳудудида филиалларини очишга рухсат беришни таклиф қилди. Бироқ ташаббус билан фақат дўстона мамлакатларнинг кредит ташкилотлари Россияда ўз филиалларини очишлари мумкин бўлади.

Европа Иттифоқи Россиянинг 7 та банкини SWIFT тизимидан узиб қўйди
2 март 2022, 17:18

Европа Иттифоқи Россиянинг 7 та банкини SWIFT тизимидан узиб қўйди

Европа Иттифоқи ВТБ (Россиядаги иккинчи йирик банк), Россия банки, «Открытие», Совкомбанк, Новикомбанк, Промсвязьбанк ва ВЭБ банкларини SWIFT тизимидан узиб қўйди. Шунингдек, ЕИ Россияга евродаги банкнотларни сотиш, етказиб бериш ва экспорт қилишни ҳам тақиқлади.

Европа ва АҚШ Россияга нисбатан янги санкциялар жорий қилди
27 феврал 2022, 13:59

Европа ва АҚШ Россияга нисбатан янги санкциялар жорий қилди

Европа ва АҚШ Россияга нисбатан янги «қаттиқ молиявий санкциялар» қўллашга келишиб олди. Унга кўра, Россиянинг санкция остидаги банклари SWIFT тизимидан узиб қўйилади. Шунингдек, Россия ҳукуматига алоқадор шахсларнинг хориждаги активлари музлатилади.

Санкция остидаги «Совкомбанк» мижозлари валюта айирбошлаш имкониятидан маҳрум бўлди
25 феврал 2022, 20:35

Санкция остидаги «Совкомбанк» мижозлари валюта айирбошлаш имкониятидан маҳрум бўлди

Яқинда Ўзбекистоннинг «Ўзагроэкспортбанк» банкини сотиб олган ва санкциялар остида қолган Россиянинг «Совкомбанк» банки валюта айирбошлаш, хорижий валютадаги депозитларни қабул қилиш ва валюта ўтказмаларини амалга оширишни тўхтатди. Бундан ташқари, ушбу банк карталаридан Apple Pay ва Google Pay тўлов хизматларида фойдаланиб бўлмайди.

Ўзбекистонликларнинг санкция остидаги Россия банкларига пул ўтказмалари музлатилиши мумкин
23 феврал 2022, 19:46

Ўзбекистонликларнинг санкция остидаги Россия банкларига пул ўтказмалари музлатилиши мумкин

Буюк Британия томонидан Россиянинг бешта банкига нисбатан санкциялар қўлланилиши муносабати билан, ушбу банкларда рўйхатдан ўтган ҳисоб рақамларига ўтказилган ҳар қандай маблағлар қайтарилиши ёки музлатилиши мумкин. InfinBank матбуот котибининг маълум қилишича, ушбу ҳолат бўйича аниқ маълумотлар ёки аниқ сценарийлар йўқ. «Банк ўз мижозларини ушбу ҳолат бўлиши мумкинлигидан огоҳлантиришга қарор қилган», — деди у.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг